Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Наманган вилояти Учқўрғон тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро Б.Я. қариндоши Н.М. номига «Я.Т.» хусусий корхонасини ташкил этиб, корхонани норасмий равишда бошқариб келиб, Хитойдан 21,6 минг долларлик тикувчилик хом ашёлари ва маҳсулотларини импорт қилган. Бу ҳақда «Prokuratura.uz» хабар берди.
Сўнг божхона органларига «тикувчилик цехи» ташкил қилганлиги ҳақида сохта маълумотлар тақдим этиб, 742,2 миллион сўм божхона имтиёзларини олишга эришиб, импорт қилинган маҳсулотларни ишлаб чиқариш фаолиятига йўналтирмасдан, 171,6 миллион сўмлик маҳсулотларни сотиб юборганлиги аниқланган.
Бундан ташқари, Б.Я. амалга оширилган товар айланмаларини ҳисоботлардан яшириш ва давлат бюджетига тўланиши лозим бўлган солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни тўламаслик мақсадида «Я.Т.» хусусий корхонасини ўзи раҳбарлик қиладиган «F» хусусий корхонасига қўшиб юбориш (бирлаштириш) орқали тугатиб юборганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Б.Я. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)