Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Истеъмолчиларда электр энергияси таъминоти билан боғлиқ кўплаб муаммолар борлиги аниқланмоқда. Бу ҳақда Монополияга қарши курашиш қўмитаси маълум қилган.

Фото: «Zamin.uz»

Фото: «Zamin.uz»

Қўмитага кўра, булардан бири электр энергияси таъминоти корхоналари томонидан ўзларига юклатилган вазифаларни бажармаслик, яъни электр энергияси ҳисоблагичларини сотиб олиш, ўрнатиш ва қиёслаш билан боғлиқ ишларни истеъмолчининг зиммасига юклашдан иборат.

Мисол учун, Тошкент вилояти, Зангиота туманида яшовчи фуқаро А.I. томонидан янги қурилган хонадонини электр энергияси тармоғига улаш ва ҳисоблагич ўрнатиб бериш бўйича электр таъминоти корхонасига бир неча бор мурожаат қилган бўлиб, таъминотчи истеъмолчига ҳисоблагични унинг ҳисобидан сотиб олган тақдирда ўрнатиб беришини билдирган.

Бугунги кунда электр энергияси ҳисоблагичининг ўртача нархи 400-450 минг сўмни ташкил этади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги «Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорида маиший истеъмолчиларга электр энергияси ҳисоблагичларини сотиб олиш, ўрнатиш, рўйхатга олиш, даврий давлат қиёсловидан ўтказиш ва пломбалаш, ҳудудий электр тармоқлари корхонаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши белгиланган.

Ўтказилган ўрганиш натижасида истеъмолчининг қонуний манфаатлари ҳимоя қилиниб, ҳисоблагич электр тармоқлари корхонаси ҳисобидан ўрнатилиши ҳамда истеъмолчининг тармоққа уланиши таъминланди.

Истеъмолчиларнинг қонуний ҳуқуқларидан тўлиқ хабардор эмаслиги, хизмат кўрсатувчи ташкилотлар томонидан етарлича тарғибот-ташвиқот ишлари амалга оширилмаётганлиги натижасида жойларда бундай ҳолатлар учрамоқда.

«Агар Сиз мана шу каби ҳолатларга дуч келсангиз ёки табиий монополия субъэктлари томонидан манфаатларингиз камситилаётган бўлса, Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитасига ёки унинг ҳудудий бошқармаларига белгиланган тартибда мурожаат қилишингиз мумкин», дейилади хабарда.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
Туркиянинг Kizilelma қирувчи дрони илк парвозни амалга оширди (видео)
Дунё
Илон Маск Twitter’да Apple рекламалари тикланганини эълон қилди
Спорт
Оливье Жиру Франция терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди