«Реал» ярим ҳимоячиси Лука Модрич Хорватияда яна йил ўйинчиси дея эътироф этилди. Бу ҳақда мамлакат футбол уюшмаси расмий сайтида хабар берилди.
33 ёшли хавбек мазкур совринни кетма-кет 3 маротаба, жами 7 марта қолга киритди.
Ғолиб Хорватия чемпионати мураббийлари ҳамда ўйинчилари орасида ўтказилган сўровнома орқали аниқланди.
Эслатиб ўтамиз, Лука Модрич Ла Лигада 34 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 7 та голга ассистентлик қилди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)