ФИФА яқинлашиб келаётган клублар ўртасидаги Жаҳон Чемпионатлари (2019 ва 2020 йилги) Қатарда бўлиб ўтишини тасдиқлади. Бу ҳақда ташкилотнинг расмий сайтида хабар берилди.
Мазкур мусобақаларни Қатада ўтказишдан мақсад мезбон мамлакатнинг Жаҳон Чемпионати—2022 га қанчалик тайёрлигини текширишдан иборат.
Клублар ўртасида бўлиб ўтадиган ушбу иккита Жаҳон Чемпионати бир хил форматда ўтказилади. 2021 йилдан эса мусобақада иштирок этадиган жамоалар сони 24 тага етади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)