«Тоттенҳэм»—«Ливерпуль» учрашуви якунига кўра (0:2) Европа Чемпионлар Лигасида ҳафтанинг энг яхши ўйинчиси маълум бўлди. Бу ҳақда УЕФА ташкилотининг Twitter’даги расмий саҳифасида хабар берилди.
Мазкур номга «Ливерпуль» ҳимоячиси Виржил ван Дейк лойиқ деб топилди.
У бу йўлда жамоадошлари дарвозабон Алиссон Беккер ҳамда финалдаги биттадан гол муаллифлари Муҳаммад Салоҳ ва Дивок Оригини ортда қолдирди.
Аввалроқ ван Дейк Европа Чемпионлар Лигаси финалининг энг яхши ўйинчиси сифатида эътироф этилганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)