«Интер» «Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Ромелу Лукаку трансфери юзасидан музокараларни давом эттирмоқда.
Милан клуби 26 ёшли бельгияликнинг шартномаси бўйича деярли келишувга эришди. Унга кўра клуб футболчининг товон пулини бонуслар билан қўшиб ҳисоблаганда 8 миллион еврога қисқартиришга эришди.
Маълум қилинишича, «қизил иблислар» Лукаку учун 70 миллион евро талаб қилмоқда.
«Нерадзурилар» Лукакунинг трансфер нархини камайтиришни хоҳламоқда ҳамда унинг шартномаси бандига ярим ҳимоячи Иван Перишични ҳам киритмоқчи. Инглизлар Жозе Моуриньо клуб мураббийилиги даврида Перишичга жиддий қизиққанди.
Айни дамда эса «Манчестер Юнайтед»нинг хорватияликка қизиқиши сўнган. Шунинг учун «Интер» Лукаку трансферини амалга ошириш учун имкон қадар тезроқ Мауро Икардини сотиб юбориши керак.
Эслатиб ўтамиз, Ромелу Лукаку «қизиллар» таркибига «Эвертон»дан 75 миллион фунт эвазига келиб қўшилганди. Ушбу маблағ бонусларни қўшиб ҳисоблаганда 90 миллионга етди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)