Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Шавкат Мирзиёев Бўка туманида Бешта ташаббус доирасида амалга оширилган ишлар билан танишди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати маълум қилди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати

Бўка тумани давлат раҳбарининг ижтимоий, маънавий-маърифий соҳалардаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш бўйича илгари сурган бешта муҳим ташаббусни ҳаётга жорий этиш бўйича намуна қилиб олинган. Бўстон, Чавлисой, Янгиқўрғон ва Ровот маҳаллаларида улкан қурилиш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилди.

Давлат раҳбари Бўстон маҳалласидаги Ёшлар истироҳат боғида бўлди. Қарийб 2 гектар майдонни эгаллаган боғда ёшлар волейбол, баскетбол, шахмат-шашка, стол тенниси билан шуғулланиши, аттракционлар, рақс майдони, интернет кафеда бўш вақтини мазмунли ўтказиши мумкин.

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати

Китобхонликни оммалаштириш мақсадида 4 мингга яқин аҳолига хизмат кўрсатадиган Халқ кутубхонаси ташкил этилди. 450 томошабинга мўлжалланган «Бўстон арена» стадиони реконструкция қилинди. Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби балансига ўтказилган стадионда барча зарур шароитлар яратилган. Бу ерда 100 дан зиёд ўқувчи-ёш футбол билан шуғулланади.

Илгари ҳудуд аҳолиси оддий ташхис учун ҳам туман марказига боришга мажбур эди. Ҳудуддаги 7-сонли қишлоқ оилавий поликлиникаси мукаммал таъмирланиб, зарур тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозланди. 100 қатновга мўлжалланган шифо маскани бешта маҳалладаги 14 мингдан зиёд аҳолига хизмат кўрсатади. Бу ерда кундузги стационар, ижтимоий дорихона, электрон поликлиника тизими йўлга қўйилди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати

Давлат раҳбари поликлиникадаги шароитни, унинг ёнида барпо этилган «Бўстон барака чеварлари» МЧЖга қарашли тикувчилик цехини кўздан кечирди, тикувчи аёллар билан мулоқот қилди.

Маҳалла гузарида гўзаллик салони очилди. Узоқ вақт ишламаган ушбу боғча қайта таъмирланди ва 150 болани ўз бағрига оладиган бўлди. Гузардаги 1978 йилда қурилган кинотеатр биноси шу кунга қадар қаровсиз ҳолда эди. Бугун бу ерда 150 ўринли кинотеатр, рақс, доира, рубоб, тасвирий санъат, фортепяно каби тўгараклардан иборат замонавий маданият маркази қад ростлади.

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати

— Узоқ йиллар Бўка туманига етарли эътибор берилмагани учун халқимиздан қарзимиз бор эди. Бугунги ўзгаришлар раҳбарлар хоҳласа нималар қилиши мумкинлигига мисол, — деди Шавкат Мирзиёев.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Ўзбекистонда сўнгги суткада 153 кишида коронавирус аниқланди
Маҳаллий
Ўзбекистонда 6 декабрь ёғингарчиликсиз ўтиши кутилмоқда
Маҳаллий
«ИИВ вакиллари муаммони прокуратурага юклаб, жамоатчиликни чалғитибди» — ўз погонини юлиб, аёлни қасддан айбдор қилмоқчи бўлган ИИБ ходими воқеаси юзасидан ҳуқуқшу...