Стивен Кингнинг ҳашаматли уйи мана шундай кўринишда
Мен штатидаги Бангорнинг энг диққатга сазовор жойи бу Стивен Кингнинг уйи. Ёзувчи бу уйни рафиқаси билан 80 йилларда сотиб олган ва шундан бери кўп вақтини уйда ўтказади. Фақатгина қишда илиқ ҳавога эга Флоридага боради.
Ташқаридан Кингнинг уйи даҳшатли фильмлардаги уйларга ўхшайди. Уй 1870 йилда қурилган. Атрофида кўршапалаклар ва аждарҳолар бор. Ёзувчининг мухлислари бу уйнинг олдидан шунчаки эътибор бермай ўтиб кетолмайди.
Ваҳимали эшик ортида нима яширинган
Дастлаб уй оддий бўлган. Ҳеч қандай қўрқинчли тарихга эга эмас. Кўршапалак, аждарҳо ва ўргимчакларни Кингнинг ўзи дарвозага қўшган. Кейинчалик эса бу ишидан пушаймон бўлди. Чунки бундай безаклар уйга кўпроқ сайёҳларни жалб қила бошлади.
Уйнинг ичи ташқаридан туриб тахмин қилинганидан анча катта. Унда 6 та ётоқхона, 5 та ваннахона, бассейн ва 3 та машина сиғадиган гараж бор. Стивеннинг ишлайдиган хонаси бинонинг орқа қисмида жойлашган. Йўлдан унинг деразалари кўринмайди.
Агар кўчадан туриб бу уйга қаралса, унинг қанчалар катта эканини билиш қийин. Бунда бизга сунъий йўлдош ёрдамида олинган сурат ёрдам беради.
Уйнинг майдони 460 квадрат метрдан кам эмас.Уйнинг ичида қандай сир яширинган
Стивен ва унинг рафиқаси Тибета бегоналардан уй ичини беркитишга уринади. Тўғри, Стивен баъзан уй ҳайвонларининг расмини оммага тақдим этиб туради. Шунга қараб одамлар уйнинг ичи ҳақида хулоса чиқаради.
Масалан, ушбу расм 2 та маълумот беради: биринчидан, ёзувчининг уйида китоблар кўп, иккинчидан, у корги зотли итларни севади.Тасодифан кўзимиз тушган «даҳшатли» деталь
Стивен Кингнинг уйида даҳшатли фильмлардаги каби жойлар борми? Эҳтимол. У ўзининг Twitter саҳифасида кучукчаси Моллини мана бундай ўйинчоқ билан суратини жойлаган.Уйда сир ва жумбоқлар бўлмаслиги мумкин эмас
Баъзан бу уйда ғалати нарсалар содир бўлади. Масалан, «У» фильмининг премьерасидан олдин деразада қизил пуфак пайдо бўлган. Уни ким ёпиштирганини ҳатто Кинг ҳам билмайди.
«Пуфакни мен осмадим! Биз Тэдди билан штатнинг ғарбий қисмидаги дўстимизникида меҳмондамиз. Буни ким қилганини билмадим-у, аммо мен қарши эмасман», — дейди Стивен Кинг.Ёзувчи асаридаги кўп ҳолатлар айнан мана шу шаҳарда содир бўлган
Романларида ёзувчи Бангор яқинида жойлашган Дерри номли шаҳарчани тасвирлайди. Кингнинг ўзи Дерри тўқима шаҳар эмаслигини тан олган. Уни тасвирлаш чоғида, Кинг ўзи яшайдиган Бангор шаҳрини назарда тутган.Уй ҳайвонлари қабристонида одамлар кўмилган
«Уй ҳайвонлари қабристони» фильми ҳам Бангорда суратга олинган. Аниқроғи, шаҳардаги Mount Hope қабристонидан фойдаланилган. Қуйидаги суратда эса — Стивен Кинг ўша фильмдаги мушук билан суратга тушган.
Стивен Кинг билан битта шаҳарда яшаш қандай?
Ёзувчининг уйи жойлашган шаҳарда 33 минг киши яшайди. Уларнинг ҳар бири машҳур қўшнилари борлигини билади. Стивен Кингни шунчаки супермаркетда ёки хиёбонда сайр қилиб юрганида кўриб қолиш мумкин. Маҳаллий аҳоли 90 йилларда Кинг болалар баскетбол жамоасига мураббийлик қилганини ва уларни ҳеч қачон енгилмасликка ўргатганини яхши эслайди.
Изоҳ (0)