ПСЖ уругвалик ҳужумчи Эдинсон Каванини сотишга тайёр. Бу ҳақда МSN France хабар берди.
Унга Мадриднинг «Атлетико» клуби қизиқиш билдирмоқда. Париж клуби ҳужумчининг трансферидан 50 миллион евро ишлаб олмоқчи. Футболчининг ўзи испан клубига ўтишга розилик берган. Агарда Кавани Парижни тарк этадиган бўлса, ПСЖ «Лилль» вингери Николя Пепени сотиб олишга ҳаракат қилади. «Лилль» ўйинчи учун парижликлардан 70 миллион евро талаб қилмоқда.
Маълумот учун, 32 ёшли футболчи якунланган мавсум Франция чемпионатида 21 та учрашувда майдонга тушиб, 15 та гол урди (4 таси пенальтидан) ва 5 та голли пас берди.
Эслатиб ўтамиз, Кавани 2013 йилда ПСЖга «Наполи»дан 64,5 миллион евро эвазига келиб қўшилганди. Унинг клуб билан тузган шартномаси 2020 йилнинг ёзига қадар амал қилади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)