«Манчестер Юнайтед» «Бенфика» ярим ҳимоячиси Жоау Феликс учун янги талиф билан чиқди.
Англия клуби 19 ёшли футболчи учун «Бенфика»га катта миқдорда пул таклиф қилди.
Correio da Manha’нинг хабар беришича, «қизил иблислар» ярим ҳимоячи учун 100 миллион фунт тўлашга тайёр.
Таъкидлаш жоиз, Португалия терма жамоаси ўйинчисининг товон пули 107 миллион фунтни ташкил этади.
Аввалроқ «Манчестер Юнайтед» 80 миллион фунт таклиф қилганди, бироқ рад жавобини олганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)