Лондоннинг «Арсенал» клуби германиялик ярим ҳимоячи Месут Ўзилни сотиш бўйича вариантларни кўриб чиқишга тайёр. Бу ҳақда London Evening Standard хабар берди.
«Арсенал» учун энг катта муаммолардан бири шуки, ҳамма клуб ҳам Ўзилнинг маош бўйича талабларини тўлиқ қондира олмайди.
Аввалроқ Ўзил «Арсенал»да ўзини бахтли ҳис қилаётгани ҳақида маълум қилганди. Шунингдек, унинг агенти ҳам Месут камида шартнома муддати якунига етгунига қадар «тўпчилар»да тўп суради.
Маълумот учун, футболчининг клуб билан тузган шартномаси 2021 йилгача амал қилади. Ўзил клубда ҳафтасига 350 минг фунт маош олади (440 минг АҚШ доллари).
Эслатиб ўтамиз, Месут 2018/2019 йилги мавсум Премьер лигада 24 та учрашув ўтказиб, 5 та голга муаллифлик қилди ва 2 та голли пас берди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)