Бугун, 31 май куни Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси Мактабгача таълим вазирлиги, Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси билан ҳамкорликда «1 июнь Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни» муносабати билан Ашхобод боғида мактабгача таълим муассасаси тарбияланувчилари учун веломарафон ўтказилди. Бу ҳақда Хотин-қизлар қўмитаси «Дарё»га хабар берди.
Мусобақада болажонлар ўзаро беллашиб, ғолиблик учун кураш олиб борди. Федерация томонидан ғолиб ва совриндорларга совғалар тақдим этилди. Шунингдек, ушбу тадбир оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилди.
Изоҳ (0)