«Реал» келаси мавсумда эркин агентга айланадиган ярим ҳимоячи Эден Азар трансфери бўйича «Челси» билан музокараларни давом эттирмоқда.
The Telegraph’нинг хабар беришича, яқин кунларда Мадрид клуби 28 ёшли бельгиялик учун 106 миллион фунтлик (120 миллион евро) таклиф билан чиқмоқчи.
Аввалроқ Лондон клуби Азарни бонуслар билан қўшиб ҳисоблаганда 147 миллион еврога баҳолаётгани ҳақида хабар берилганди.
Эслатиб ўтамиз, Эден Азар якунланган мавсум Премьер лигада 37 та учрашув ўтказиб, 16 та гол урди ва 15 та голга ассистентлик қилди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)