Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси (МХҚ) баёнот бериб, Олмаота вилоятида портловчи мосламаларни қонунга зид равишда сотаётганликда гумон қилинган уч фуқаронинг ушланганини маълум қилди, бу ҳақда ЎзА хабар қилади.
Хабарларга кўра, гумондорлар вилоят департаменти томонидан 28 май куни граната сотишга уринаётган пайтида ушланган. Қўмита маълумотига қараганда, 8 та РГД-5 системасидаги граната ва унинг мосламаси қўлга туширилган.
Хабарда бошқа тафсилотлар айтилмаган. Тергов олиб борилмоқда, дейилади матбуот хизмати хабарида.
Изоҳ (0)