«Барселона» ярим ҳимоячи Филиппе Коутиньони ёзги трансферлар вақтида сотиб юбориши мумкин. Бу ҳақда El Mundo Deportivo хабар берди.
«Камп Ноу»да бўлиб ўтган Европа Чемпионлар Лигасининг 1/4 финалида «Манчестер Юнайтед»га қарши ўйинда (3:0) мухлисларнинг ҳуштакбозлиги 26 ёшли футболчига катта таъсир қилган.
«Кўк-анор ранглилар» раҳбарияти Коутиньо учун тушаётган таклифларни кўриб чиқишга тайёр. Унинг клуб билан тузган шартномаси 2023 йилда якунига етади. Футболчига ПСЖ, «Челси» ҳамда «Манчестер Юнайтед» клублари даъвогарлик қилмоқда.
Каталония клуби Филиппени 100 миллион еврога сотишга тайёр.
Агар трансфер амалга ошса, каталонияликлар «Ливерпуль» билан келишувига кўра бонус сифатида кўрсатилган 40 миллион евродан 25 миллионини тўламайдиган бўлади.
Маълумот учун, бразилиялик 2018 йилнинг январь ойида «Барселона» сафига «Ливерпуль»дан келиб қўшилганди.
Эслатиб ўтамиз, Филиппе Коутиньо якунланган мавсум Ла Лига доирасида 34 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 2 та голли узатма берди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)