«Челси» ҳимоячиси Маркос Алонсо Мадридга кўчиб ўтиши мумкин. Бу ҳақда Marca хабар берди.
Манбага кўра, футболчи Европа Лигаси финалида «Арсенал»га қарши кечган ўйинда (4:1) захира ўриндиғида қолиб кетди. Шу сабабли у Испания клубининг таклифини қабул қилган.
Маълум бўлишича, «Атлетико» икки ой аввал ҳам 28 ёшли ўйинчига таклиф билан чиққанди. Бироқ Алонсонинг Мадридга кўчиб ўтишга тайёр бўлганлигига қарамай, Мадрид клуби «аристократлар» билн трансфер нархи борасида келиша олмаганди.
Эслатиб ўтамиз, Алонсонинг трансферини «Челси»га қўйилган тақиқ қийинлаштириши мумкин. Лондон клуби вояга етмаган футболчилар борасида трансфер қоидаларини бузганлиги учун қишки трансферлар ойнасига қадар футболчи сотиб оломайди.
Маълумот учун, Алонсо Мадриднинг бошқа бир клуби «Реал» тарбияланувчиси ҳисобланади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)