2019 йил 20 май куни фуқаролар Б.И, унинг жияни Ш.Й, Р.М. ва унинг ўғли С.К билан биргаликда балиқ овлаш мақсадида С.К.га тегишли Nexia-1 русумли автомашинада Мирзачўл тумани, Мирзачўл СИУ ҳудудидан оқиб ўтган зовурга боришган. Бу ҳақда Жиззах вилоят ИИБ «Дарё»га хабар берди.
Фуқаролар Ш.Й ва С.К.лар зовурнинг бошланиш жойига балиқ овлаш учун тушиб қолган.
Фуқаролар Б.И. ва Р.М.лар улардан тахминан 2 километр масофадаги узоқликда зовурнинг ёнида балиқ овлаб ўтирган вақтида тахминан соат 21:00 лар атрофида юзига мато ўраган, 6 нафар номаълум шахслар келиб, ҳеч бир сабабсиз қўли ва қўлида бўлган ёғоч таёқлар билан Б.И. ва Р.М.ларни уриб, таналарининг турли жойларига тан жароҳатлари етказиб, Nexia-1 русумли автомашина салонидан, Б.И.га тегишли бўлган Samsung J-2 русумли қўл телефони, ҳайдовчилик гувоҳномаси, нафақа гувоҳномаси ҳамда 200 000 сўм ва 3 дона 1 долларлик пулларини ва фуқаро Р.М.га тегишли бўлган MI-6 русумли қўл телефонини ва 4 дона қармоқларини олиб воқеа жойидан қочиб кетган.
Суд тиббиёт экспертизаси томонидан берилган бирламчи маълумотда фуқаро Б.И.нинг бош тепа соҳаси тўқималари лат ейиши, ёрилган жароҳат, бош мия ёпиқ шикастланиши, тиш узилиб тушиши;
фуқаро Р.М.нинг бош мия чайқалиши, бош пешона, кўз, қовоқ лат ейиши, пешона қош оралиғи соҳаси ёрилган жароҳат, кўкрак қафаси ўнг томони лат ейиши жароҳатлари олганлиги кўрсатилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиззах вилояти ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2019 йил 21 май куни ЖКнинг 164-моддаси 2-қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор тергов ҳаракатлари давомида мазкур жиноятни фуқаролар С.О., Б.Ж., Д.М., Н.Х., М.Қ., Д.М.лар содир этганлиги аниқланиб, улардан Samsung J-2 ва MI-6 русумли уяли алоқа телефон аппаратлари ҳамда Б.И.га тегишли бўлган ҳайдовчилик гувоҳномаси, нафақа гувоҳномаси ашёвий далил тариқасида олинган.
Ҳозирда жиноят иши бўйича Жиззах вилоят ИИБ ҳузуридаги тергов бошқармаси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)