Бош прокуратура «Андижонлик ўқитувчилар «Вақф» фондига 50 минг сўмдан фитр садақа ўтказишга мажбурланмоқда» сарлавҳаси остида берилган хабарларга ўз муносабатини билдирди.
Маълум қилинишича, вилоят халқ таълими бошқармаси томонидан туман ва шаҳарларнинг халқ таълими бўлими мудирлари ҳамда умумтаълим мактаблари директорларига мажбурий тарзда «Вақф» фондига пул маблағлари ўтказиш бўйича топшириқ берилмаган.
Бундан аввал Андижон туманидаги 5 ва 54-умумтаълим мактаблари директорлари ҳамда ушбу муассасаларда ишловчи 68 нафар педагог ходимлар улардан мажбурий тарзда «Вақф» фондига пул маблағлари ўтказиш бўйича топшириқ берилгани, шунингдек, ўқитувчилардан 50 минг сўмдан ушлаб қолинишига розилик ҳақида рўйхат ва ҳужжатлар тузилганлиги ҳақида хабар берилганди.
Бош прокуратура халқ таълими тизими ходимлари ҳамда умумтаълим мактаблари ўқитувчилари томонидан «Вақф» фондига пул маблағлари ўтказилмаганлигини аниқлади, дейилади хабарда.
Изоҳ (0)