«Челси» ярим ҳимоячиси Эден Азар Европа Лигасида ҳафтанинг энг яхши ўйинчиси деб топилди. Бу ҳақда лиганинг расмий сайтида хабар берилди.
Эслатиб ўтамиз, Маурицио Сарри жамоаси Европа Лигасининг финалида «Арсенал»ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди (4:1). Мазкур ўйинда 28 ёшли бельгиялик ўз ҳисобига 2 та гол ва битта ассист ёздириб қўйди.
Азар бу йўлда жамоадошлари Оливье Жиру, Педро ва Эмерсонни ортда қолдирди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)