Наманган вилоятининг Наманган шаҳрида хусусий тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди (442-сон, 29.05.2019 й.). Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Telegram’даги расмий «Ҳуқуқий ахборот» каналида хабар беради.
Қарор билан Наманган шаҳар А. Хўжаев кўчаси, 38-уй манзилида жойлашган бино ва иншоотлар Наманган вилояти ҳокимлигига бепул берилди.
Мазкур бино ва иншоотлар негизида IT park мажмуаси ташкил этилади ҳамда унда IT school маркази жойлаштирилади.
Марказнинг асосий фаолият йўналиши ахборот технологиялари соҳасида рақобатдош маҳсулот ва хизматларни, инновацион ишланмаларни ишлаб чиқаришга шароит яратишдир.
Изоҳ (0)