«Челси» Европа Лигасининг финал баҳсида «Арсенал»ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди (4:1).
Мазкур учрашувда «аристократлар» ҳужумчиси Оливье Жиру Петр Чех дарвозасини ишғол қилиб, мусобақадаги голлари сонини 11 тага етказиб олди. Европа Лигасининг мавсумдаги энг яхши тўпурарига айланди.
Жирудан кейинги ўринларни Лука Йович («Айнтрахт») ва Виссам Бен-Йеддер («Севилья») эгаллаган. Уларнинг ҳисобида 10 тадан гол мавжуд.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)