Ўзбекистон олий таълим муассасаларининг дипломлари энди Россияда тан олинади. Бу ҳақда «Podrobno.uz» хабар берди.
Мазкур келишув бугун, 30 май куни Россия ҳукумати билан Ўзбекистон ҳукумати ўртасида таълим, малака ва илмий даражаларни ўзаро тан олиш тўғрисидаги битим имзоланиши билан амалга оширилди.
Россия томонидан ушбу ҳужжатни Илм-фан ва олий таълим вазирининг биринчи ўринбосари Григорий Трубников ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи Улуғбек Тошкенбоев имзолади.
Шунингдек, Қўшма Комиссиянинг Россия ва Ўзбекистон ҳукуматлари раҳбарлари даражасидаги биринчи учрашувидан сўнг томонлар таълим соҳасида ҳамкорликни фаол ривожлантириш ниятида эканлиги маълум бўлди.
Изоҳ (0)