«Барселона» «Валенсия»нинг икки нафар ўйинчиси — ҳужумчи Родриго ҳамда ярим ҳимоячи Даниэл Парехога қизиқиш билдирмоқда, дея хабар берди Супердепорте хабар берди.
30 ёшли Парехога Каталония клуби бош мураббийи Эрнесто Вальверденинг шахсан ўзи қизиқмоқда. Вальвердега футболчининг ўйин услуби жуда ёқади.
Маълум бўлишича, мураббий тугалланган мавсумда «кўк-анор ранглилар» раҳбариятидан хавбек билан шартнома тузишни сўраган.
Бундан ташқари «Барселона» ёзги трансферлар вақтида марказий ҳужумчи Родригони ҳам ўз сафига қўшиб олишни мақсад қилмоқда. У Луис Суареснинг ўринбосари сифатида кўрилмоқда.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)