Австрия Конституцион суди раиси Бригитте Бирляйн мамлакат канцлери бўлди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар берди.
Австрия президенти Александер Ван дер Beллeн парламентнинг навбатдан ташқари сайловларигача Бирляйнни вақтинчалик канцлер этиб тайинлади.
Австрия парламенти Курц ҳокимиятига ишончсизлик вотуми эълон қилди.
Ўтган ҳафтада оммавий ахборот воситаларида Ибицада Австриянинг собиқ вице-канцлери Хайнц-Кристиан Штрахенинг «Россия миллионерлари» билан сайловларда ёрдам олишни муҳокама қилган видео тарқалди. Жанжалдан сўнг Штрахе истеъфога чиқди.
28 май куни Австрия президенти Александер Ван дер Beллeн уни мамлакат канцлери лавозимидан озод қилган. Ҳукумат бошлиғининг вақтинча вазифа бажарувчиси лавозимига вице-канцлер Хартвиг Лёгер тайинланди.
Изоҳ (0)