Тошкент шаҳридаги 65 та умумтаълим мактабида кундузги соғломлаштириш марказлари очилади. 191 та мактабда эса турли йўналишдаги тўгараклар ташкил этилади. Соғломлаштириш майдонлари кундузги соат 8:00 дан 12:00 гача фаолият юритади, деб хабар қилади Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати.
Ёзги таътил даврида мактабларда ташкил этилаётган оромгоҳлар болалар учун ажойиб совға бўлади. Бу ерда ҳар бир кун қўшимча ва фойдали таълим, спорт машғулотлари, қизиқарли ва ижодий тадбирлар билан бирга саргузаштларга бой тарзда ўтади.
Дастур 7 ёшдан 14 ёшгача бўлган болалар учун бирдек фойдали ва қизиқарли тарзда ишлаб чиқилган.
Изоҳ (0)