Россиянинг Чебоксари шаҳрида математикадан бўлиб ўтган ягона давлат имтиҳонида абитуриент қиз вафот этди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар берди.
Болаликдан туғма ногирон бўлган қиз имтиҳон давомида ўзини ёмон ҳис қилган.
Хабарда айтилишича, имтиҳондан олдин шифокорлар қизга соғлиғи ёмон бўлгани учун имтиҳон топширмасликни тавсия қилган.
Маълум бўлишича, қиз юрак нуқсони билан туғилган. Шифокорлар унга ёрдам беришга уринган, аммо қизни сақлаб қололмаган.
Изоҳ (0)