Миллий гвардия Андижон шаҳрида «Биргаликда кучлимиз» шиори остидаги «Сержантлар форуми»ни ташкил қилди. Бу ҳақда «Дарё»га Миллий гвардия матбуот хизмати хабар берди.
Сержантлар форуми Қуролли Кучлари тизимида хизмат қилаётган сержантлар билан ҳамкорлик ўрнатиш, келгусидаги вазифа ҳамда топшириқларни биргаликда бажариш, ўзаро бирлашиш мақсадларига қаратилган.
Ёшлар марказида старт олган форумда Миллий гвардия, Давлат хавфсизлик хизмати, Мудофаа, Ички ишлар, Фавқулодда вазиятлар вазирликлари ҳамда Божхона қўмитасида хизмат ўтаётган сержантлар, давлат ва жамоат ташкилотларининг вакиллари, шунингдек Ёшлар иттифоқининг «Фидокор ёшлар» аъзолари иштирок этдилар.
Сержантлар форумида Андижон вилояти ҳокими ўринбосари Ўткирбек Шукуров, вилоят Хотин-қизлар қўмитаси раиси Манзурахон Юнусова, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Андижон вилоят Кенгаши раиси О.Йўлдошев, вилоят Маънавият ва маърифат маркази бошлиғи М.Ғофуров, Миллий гвардия қўмондонлиги ҳамда Марказий аппарати мутасадди раҳбарлари ва бошқа ҳамкор ташкилотлар иштирок этдилар.
Изоҳ (0)