«Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Ромелу Лукаку «Интер»га ўтишга яқин турибди, дея хабар берди Football Italia.
26 ёшли ҳужумчи Италия клуби билан 5 йилга мўлжалланган шартнома имзолайди. У бонуслардан ташқари йилига 7,5 миллион евро маош олади.
Аввалроқ бельгиялик Жозе Моуриньо даврида «Юнайтед»дан кетиш фикридан йироқ эди, бироқ Оле-Гуннар Сульшер клуб бошқарувига келгандан сўнг унинг фикри ўзгарди.
Сульшер таркиб шакллантираётганда Лукаку захирада қолиб кетаётганлиги сабабли футболчи ўзини камситилгандек ҳис қилмоқда.
Ромелу якунига етган мавсум Премьер лигада 32 та учрашув ўтказиб, 12 та гол урди ва 1 та голли узатма берди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)