Буюк Британияда тўрт ярим минг йилдан буён қум ва сув остида қолиб келган қадимий ўрмон Уэльсга ёпирилган тўфон сабабли ер юзасига чиқиб қолди, деб хабар беради Forum Daily.
Кучли шамол натижасида денгиз чекинган ва дарахтларга чирмашиб олган торфларни улоқтириб ташлаган.
Тошга айланган дарахтларни Кередигион графлигидаги Борт ва Инислас қишлоқлари орасида кузатиш мумкин.
ХVII асрдаги қўлёзмаларда сув остида қолиб кетган цивилизация ҳақида сўз боради.
Таъкидланишича, бу ерлар қадимда унумдор ва турли тўғонлар билан ҳимояланган жой бўлган. Афсоналарга кўра, ҳудуд кучли тўфонлар вақтида бир неча бор сув остида қолган.
Эрамизнинг VI асрида 16 та маҳаллий қишлоқ сув остида қолиб кетиши оқибатида, кўплаб одамлар ҳалок бўлган.
Изоҳ (0)