Мажбурий ижро бюроси Андижон туман бўлими томонидан фуқаро Ш.Тоғаеванинг суд қарорини ижроси тўлиқ таъминлаш мақсадида ижро ҳаракатлари олиб борилган. Бу ҳақда МИБ хабар берди.
Аниқланишича, фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судининг 2018 йилдаги суд буйруғига асосан қарздор Тағаев Яхёбек Исроилович ҳисобидан ундирувчи Ш.Тағаева фойдасига вояга етмаган 2016 йилда туғилган М.Исроилованинг моддий таъминоти учун 1/4 қисм миқдорида алимент ундириш белгиланган.
Ижро ҳаракатлари давомида қарздорнинг мол-мулкларини аниқлаш мақсадида тегишли ташкилотларга сўров хатлари юборилиб, жавоблари олинган.Қарздор 2018 йил 1 июндаги №01-сонли буйруғига асосан Андижон туман «Тўхтабой Соибжон» фермер хўжалигига ишчи бўлиб ишга кирганлиги сабабли ижро ҳужжати Қонуннинг 64-моддасига асосан ижро иши қарздорнинг иш ҳақига қаратилган, қарздорнинг алимент пуллари иш ҳақи ҳисобидан мунтазам ундириб келинган.
Ижро ҳаракатлари давомида 2019 йил 13 мартда Қонуннинг 421-моддаси билан қарздорнинг Ўзбекистон ҳудудидан вақтинча четга чиқиш ҳуқуқларини чеклаш тўғрисида қарор қабул қилиб, қарор нусхаси ижро учун юборилган.
Шунингдек, ижро ҳаракатлари давомида қарздордан 2019 йил 22 майда жами 70 000 000 (етмиш миллион) сўм алимент пули ундирилиб, тилхат орқали ундирувчи Ш.Тағаевага топширилган.
Изоҳ (0)