Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси «Термиз-Аэропорт» чегара божхона постига Халқаро почта ва курьерлик хизмати орқали фуқаро А.Б номига келган почта жўнатмаси холислар иштирокида божхона кўригидан ўтказилди. Натижада ҳужжатда «ўйинчоқ» деб кўрсатилган товар учувчисиз учиш аппарати эканлиги маълум бўлди, бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар қилади.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан текширув ишлари давом эттирилмоқда.
Маълумот учун, жорий йилнинг 2 май куни қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг «Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги ЎРҚ-534-сонли Қонуннинг 1-моддасига асосан, Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси 2444-моддаси билан тўлдирилган бўлиб, учувчисиз учадиган аппаратларни қонунга хилоф равишда олиб кириш, ўтказиш, олиш, сақлаш ёки улардан фойдаланиш бўйича жиноий жавобгарлик белгиланган. Мазкур Қонуннинг 1-моддаси Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан олти ой ўтгач амалга киритилади.
Изоҳ (0)