Одамлар бугунги кунда арава устидаги уйлар тарихи ҳақида кўп эшитади. Унда узоқ саёҳатга чиққан эгалари учун бундай аравалар кичик хонадонга айланиб қолган. Бундай анъана америкаликлар томонидан жорий қилинган, лекин унинг илдизи XIX аср Европасига бориб тақалади, дея ёзади Travel Ask.
Илк трейлерлар цирк артистлари томонидан ишлатилган. У пайтлар ҳали автомобиль бўлмаган. Шунинг учун саёҳатлар от аравалар ёрдамида амалга оширилган. Уларнинг ичида каравот ва овқат тайёрлаш учун столлар ҳам бўлган. Айнан шундай трейлерларни лўлилар ўзлаштирган.
Бундай одамлар Европа ва Осиёда бир мамлакатдан иккинчи бир мамлакатга кўчиб юрган. Лекин Америка қитъасида ҳам бундай одамлар бор. Ўз вагонларини улар Вардо деб атаган. Албатта, бундай трейлерларнинг ҳажми кўча артистлариникидан кичик бўлган. Шунинг учун камроқ от талаб қилинган. Лўлилар ўзларининг арава уйларини жуда ҳам яхши кўрган, шунинг учун уни иложи борича ранг-бранг қилиб безатишга уринган. Натижада бой рангларнинг мўътадил нақшлари билан бўялган вандолар пайдо бўлган ва уларнинг баъзилари ҳатто олтин билан безатилган эди. Айниқса улар XIX асрнинг охири ХХ асрнинг бошида оммалашиб кетган.
Вақтлар ўтгани сари бундай ёрқин вардолар музей экспонатига айланиб қолган. Баъзан бундай трейлер савдогарларга бирор нарса эвазига айирбошланган. Дунёдаги сиёсий ва иқтисодий вазият ҳам ўзгариб борди. Биринчи жаҳон уруши ҳам ўз таъсирини ўтказган. Бундан ташқари, лўлиларда бир одат бор: кимдир вафот этганда, уларнинг шахсий нарсалари, шу жумладан, вардоси ҳам ёқиб юборилиши керак. Шундай қилиб, бугунги кунда бу каби рангли чизиқча аравалар кам қолганр ва улар фақат баъзи музейлар ва шахсий коллекцияларда сақланади.
Изоҳ (0)