Одамзот узоқ йиллардан бери ер юзида яшаб келади. Бу вақт давомида қанча шаҳарлар қурилиб, қанчаси вайрон қилинган. Аммо шундай шаҳарлар борки, минг йиллар давомида урушларни бошидан кечирган, аммо енгилмаган. Ҳозирда эса улар энг қадимий шаҳар номига сазовор, дея ёзади Travel Ask.
Балх (Афғонистон)
Дунёдаги энг қадимий шаҳарлардан бири. У ерда Зардушт туғилган ва зардуштийлик дини юзага келган. Шаҳарнинг пайдо бўлган санаси аниқ эмас-у, лекин олимлар милоддан аввалги 1500—2000 йиллар деб тахмин қилади.
Киркук (Ироқ)
Шаҳар бир вақтнинг ўзида учта империя ўртасида жанг майдонига айланган бўлса-да, ислом ва инглизлар истилосини бошдан кечирган бўлса-да, ҳозиргача яшашда давом этиб келмоқда. Милоддан аввалги 2200 йилларда барпо этилган деб тахмин қилинади.
Эрбил (Ироқ)
Яна бир қадимий Ироқ шаҳри. Курдистон пойтахти. Узоқ ўтмишдан асосий савдо маркази бўлган ва у орқали Буюк Ипак йўли бўйлаб карвонлар ўтган. Шаҳар тахминан милоддан аввалги 2300 йилда бунёд этилган.
Тир (Ливан)
Шаҳар, шунингдек, Сур номи билан ҳам машҳур. Милоддан аввалги 2750 йилда финикияликлар томонидан қурилган.
Бейрут (Ливан)
Мамлакатнинг асосий шаҳри 5 минг йилдан бери яшаб келмоқда. У араблар, римликлар, турклар қўлидан ўтгани ҳисобга олинса, у яна анча умр кўради деб айтиш мумкин. Шаҳар милоддан аввалги 3000 йилда қурилган.
Газиантеп (Туркия)
Шаҳар мамлакатнинг жанубий қисмида жойлашган ва миллионлаб аҳолига эга. Милоддан аввалги 3650 йилда ташкил топган ушбу шаҳар ўзида тарихий кўриниш акс этади. Унинг маданияти ранг-баранг, чунки узоқ йиллик тарихи давомида вавилонликлар, форслар, римликлар ва араблар қўл остида бўлган.
Эл-Файюм (Миср)
Мисрнинг энг қадимий шаҳри милоддан аввалги 4000 йилда ташкил топган. Лекин ҳозирда сайёҳлар борадиган ва машҳур шаҳар ҳисобланмайди. Шу билан бирга у қачонлардир тимсоҳни муқаддас деб билган Крокодилополиснинг бир қисми ҳисобланади.
Дамашқ (Сурия)
Бу шаҳарнинг ташкил топган санаси аниқ бўлмаса ҳам, расман милоддан аввалги 4300 йил деб белгиланган. Лекин бу борадаги фикрлар бир-биридан фарқ қилади. Ўрта асрларда яшаб ўтган араб тарихчиси Ибн Асакир айнан Дмашқ девоир дунё тўфонидан кейин қурилган илк девор деб ёзган, шунинг учун унинг пайдо бўлиш санаси IV мингйилликка бориб тақалади. Бошқа тадқиқотчилар эса шаҳарни ундан ҳам қадимийроқ деб ҳисоблайди. Уларнинг фикрича, Дамашқ милоддан аввалги Х мингйилликда пайдо бўлган.
Библ (Ливан)
Изоҳ (0)