Кори Арнольд қуёшли Калифорнияда туғилган ва болалигидан отаси билан балиқ овига боришни севган. Улғайгач, Аризона университетига ўқишга кириб, санъат соҳасида таълим олган. Лекин мутахассислиги бўйича ишламаган. Унинг ўрнига Аляскага кетиб, у ерда балиқчилик кемасига ишга кирган. Шундай қилиб болаликдаги севимли машғулот у учун касбга айланган.
Бундан ташқари Корининг яна бошқа ҳоббиси ҳам бор. У ҳам бўлса фотографлик. У Шимолий Американи кезиб чиққан ва унинг камераси доим ёнида бўлган. Энди эса балиқчи дунё бўйлаб кезиб ўз кўргазмаларини ўтказади. Суратларида у денгиз маҳсулотлари бизнинг дастурхонимизга қандай келишини тасвирлайди. Travel Ask унинг суратларини тақдим этди.
Изоҳ (0)