«Челси» ярим ҳимоячиси Нголо Канте катта эҳтимол билан «Арсенал»га қарши кечадиган Европ Лигаси финалини ўтказиб юборади. Бу ҳақда The Guardian хабар берди.
Франциялик футболчи клубнинг сўнгги машғулотларидан бирида тиззасидан жароҳат олган ва ўзини ноқулай ҳис қилиб, майдонни тарк этган. 28 ёшли футболчининг қачон жароҳатдан фориғ бўлиши аниқ эмас, аммо у «канонирлар»га қарши ўйинда катта эҳтимол билан ўз жамоасига ёрдам беролмайди.
Аввал ҳам Канте тиззасидан жароҳат олганди. Май ойининг бошида бўлиб ўтган Англия Премьер лигаси 37-турида «Уотфорд» билан кечган баҳсда (3:0) лат еганди ва 2 ҳафта майдонга тушмаганди. Яқиндагина футболчи машғулотларга қўшилганди.
Эслатиб ўтамиз, «Челси»—«Арсенал» учрашуви 29 май куни Боку шаҳридаги «Олимпийский» стадионида бўлиб ўтади. Ўйин Тошкент вақти билан 00:00 да старт олади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)