26 май, якшанба куни футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 10-тури доирасида 3 та ўйин бўлиб ўтади.
Рўзиқул Бердиев қўл остидаги Қаршининг «Насаф» клуби ўз майдонида Андрей Фёдоров бошлиқ Тошкентнинг «Локомотив» клубини қабул қилади. Эслатиб ўтамиз, қаршиликлар аввалги турда «Қўқон-1912»ни мағлубиятга учратган бўлса (2:0), «темирйўлчилар» «Бунёдкор» билан дуранг ўйнаганди (0:0).
Жиззахнинг «Сўғдиёна» жамоаси «Бухоро»га қарши майдонга тушади. Маълумот учун, жиззахликлар 12 очко жамғарган ҳолда 9-ўринда бормоқда. Бухоро клуби эса 7 очко билан 13-ўринни банд қилган.
Турнинг сўнгги учрашувида Шота Арвеладзе бошқарувидаги Тошкентнинг «Пахтакор» клуби Миржалол Қосимов мураббийлиги остидаги Олмалиқнинг ОКМК жамоасини синовдан ўтказади. Учала беллашув ҳам 19:00 да старт олади. Таъкидлаш жоиз, «шерлар» 9-турда «Андижон» дарвозасига жавобсиз 3 та тўп киритганди (3:0). ОКМК эса ўз уйида «Сўғдиёна»га 0:2 ҳисобида таслим бўлганди.
Суперлига
10-тур баҳслари
«Насаф»—«Локомотив» 19:00
«Сўғдиёна»—«Бухоро» 19:00
«Пахтакор»—ОКМК 19:00
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)