«Бавария» Германия Кубоги финалида «Лейпциг»ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди (3:0).
Мюнхен клуби бош мураббийи Нико Ковач «Бавария»даги дебют мавсумидаёқ олтин дублга эришди, жамоа аввалроқ Германия чемпионига ҳам айланганди.
Эслатиб ўтамиз, «Бавария» Европа Чемпионлар Лигасининг 1/8 финалида мусобақа финалчиси «Ливерпуль»га икки ўйин натижасига кўра мағлуб бўлганди (0:0, 1:3).
Бу 47 ёшли мутахассиснинг мураббийлик фаолиятидаги 4-соврини бўлди. Мавсум аввалида у Германия Суперкубогини қўлга киритганди.
Маълумот учун, Ковач ўтган йили «Айнтрахт» жамоаси билан Германия Кубогини ўзиники қилганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)