«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси «Валенсия» билан бўлиб ўтган Испания Кубоги финалида гол урди (1:2).
Opta’нинг хабар беришича, 31 ёшли аргентиналик мазкур мусобақа 6 та финалида гол уришга муввафақ бўлган илк футболчи бўлди. Унинг ҳисобида финалларда урилган жами 7 та гол мавжуд.
Эслатиб ўтамиз, Месси 2009, 2012, 2015, 2017, 2018 ва 2019 йилларда Испания Кубоги финалларида гол урганди. Ўшанда «Барселона» ғалабага эришганди.
Бундан ташқари Месси ва хавбек Сержи Бускетс финаллар сони бўйича Бернд Шустер ҳамда Агустин Gainса билан биргаликда биринчи ўринни бўлишиб турибди. Уларнинг ҳисобида 9 тадан финал баҳси бор.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)