Пентагоннинг деворга ажратган пуллари Конгресс томонидан маъқулланмади. Шу сабаб 24 май куни Калифорния суди прездиэнтнинг будежт пули ҳисобидан Мексика чегарасида девор қуришини тақиқлади. Бу ҳақда Forum Daily хабар берди.
Суд қарорига кўра, Мудофаа вазирлигининг Аризона штатида ва Техасда девор қуриш учун ажратилган 1 миллиард долларини блоклайди. Трамп маъмурияти деворни қуриш учун 6,7 миллиард доллар юборишни режалаштираётганини айтган.
«Конгресс ижроия органнинг тегишли маблағларни ажратиш тўғрисидаги илтимосини рад этиши биланоқ, ижро этувчи орган бу маблағларни ‘Конгрессиз’ сарфлаши ҳокимиятнинг бўлиниш тамойилларига зид», — дейди Калифорния судьяси кичик Хейвуд Гиллиам.
Гап Трамп фавқулодда ҳолат эълон қилганида Пентагон томонидан Нью-Мексико штатидаги 78 километрли, Аризона штатида эса 8 километрли деворга ажратилган пуллар ҳақида кетмоқда. Бу қурилиш учун Пентагон Трумп томонидан тақдим этилган фавқулодда ҳолат асосида пул ажратган. Ўзининг қарорида, судья, Конгресснинг бюджет ҳаражатлари устидан «мутлақ» назорати ижроия ҳокимиятининг хоҳишларига қарама-қарши бўлган ҳолатларда ҳам, мамлакатдаги мавжуд тизимнинг хатоси эмаслигини таъкидлади.
Трамп чегара инқирозни бартараф этиш учун керак бўлганини ва мамлакатда жиноятчилар ва гиёҳванд моддаларнинг киритилишига қарши курашда керак бўлишини айтди.
Деворни молиялаш 23 май куни Колумбия округининг федерал судида Вакиллар палатаси томонидан берилган бошқа даъво билан юзлашди. Депутатларнинг айтишича, Мудофаа вазирлигининг 6,1 миллиард доллар миқдоридаги маблағлари АҚШ Конституциясида баён этилган ваколатларни ажратиш доктринасини бузмоқда.
Изоҳ (0)