«Тоттенҳэм» «Бетис» ярим ҳимоячиси Жовани Ло Чельсога қизиқиш билдирмоқда, дея хабар берди AS.
Лондон клуби 23 ёшли хавбекни Кристиан Эриксен ўрнига олиб келмоқчи. Эслатиб ўтамиз, Эриксен Европа Чемпионлар Лигаси финал баҳсидан сўнг «Реал»га кўчиб ўтиши кутилмоқда.
Манбада ёзилишича, «шпорлар» аллақачон аргентиналик трансфери борасида музокараларни бошлаб юборган ва у учун 60 миллион евро тўлашга тайёр.
Трансфер маблағининг 20 фоизи ПСЖга ўтади. Чунки Ло Чельсо Испанияга келишдан аввал парижликлар сафида тўп сурган.
Бундан ташқари футболчига «Манчестер Юнайтед» ҳам қизиқиш билдирмоқда.
Маълумот учун, Жовани Ло Чельсо жорий мавсум Ла Лига доирасида 32 та учрашувда майдонга тушиб, 9 та гол урди ва 6 та голга ассистентлик қилди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)