25 май, шанба куни футбол бўйича Испания Кубоги финал учрашувида Эрнесто Вальверде қўл остидаги Каталониянинг «Барселона» клуби Севильядаги «Бенито Вилямарин» стадионида «Валенсия» билан мусобақа ғолиблиги учун кураш олиб боради.
Беллашув Тошкент вақти билан соат 00:00 да бошланади. Маълумот учун, каталонияликлар мусобақанинг ярим финал баҳсида Мадриднинг «Реал» клубини икки ўйин натижасига кўра йирик ҳисобда мағлубиятга учратганди (4:1). «Валенсия» эса «Бетис»дан устун келганди (3:2).
Испания Кубоги
Финал баҳси
25 май, шанба
«Барселона»—«Валенсия» 00:00
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)