Японияда дунёдаги биринчи робот ўт ўчирувчилар бўлинмаси яратилди. Улар одамларни ишлатиш хавфли бўлган ҳолатларга, оғир ва кенг кўламли ёнғинларга мўлжалланган. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар қилади.
Бўлинмада тўртта тоифадаги роботлар мавжуд. Улар орасида қолганлари каби бошқарувчисиз ёнғин ва унинг ривожланиши ҳақидаги маълумотни етказиб бериши керак бўлгани ҳам мавжуд.
Шунингдек, вайроналар тўпламидан тозалайдиган ковшли ва манипулятор-қўлли бульдозер бўлинма таркибига киритилган. Бундан ташқари, турли хил сув сепувчи машиналар ҳам бор.
Шуниси маълумки, бўлинмалардан бири Итихарадаги базага жойлаштирилган.