Украина президенти Владимир Зеленскийнинг истеъфосини талаб қилган петиция 25 мингдан ортиқ овоз йиғди. Бу эса ҳукумат масалани кўриб чиқиши учун етарли. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Аризанинг муаллифи, Украинанинг янги раҳбари «аслида сайловчиларнинг 73 фоизини олмаган», деб даъво қилиб, фақат фуқароларнинг норозилигини бирлаштирганини айтган.
Петиция 22 май куни пайдо бўлди. Масалани кўриб чиқишга зарур имзо йиғиш учун 90 кун берилди, бироқ бир сутканинг ўзида 25 мингдан ортиқ овоз олди.
Президент штаби вакили Денис Монастирский Зеленский бу ҳолга етарли миқдорда овоз йиғилганидан сўнг жавоб беришини айтди.
Марказий сайлов комиссияси 30 апрелда Зеленскийни президент сайловларининг ғолиби деб эълон қилган эди. 2-турда у 73,22% овоз олган, Пётр Порошенко эса 24,45%.
Изоҳ (0)