Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан вилоятлар логотипларини яратиш бўйича танлов эълон қилинди. Танловда 16 ёшга тўлган талабалар, ижодкорлар, олимлар, тарихчилар ва туризмга қизиқиш билдирадиган бошқа шахслар, фуқаролигидан қатъи назар, иштирок этишлари мумкин, деб ёзади Spot.
Қўмита раиси маслаҳатчиси Беҳруз Ҳамзаевнинг таъкидлашича, танлов Қорақалпоғистон, Тошкент, Андижон, Хоразм, Фарғона, Сирдарё, Қашқадарё, Бухоро, Тошкент, Самарқанд, Навоий, Наманган, Сурхондарё, Жиззах вилоятлари логотипларини яратиш ишларини қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилган ва ҳар бир ғолиб 25 миллионгача пул мукофоти билан тақдирланиши белгиланган. Мукофотлаш учун ажратилган умумий маблағ миқдори эса 300 миллион сўмни ташкил этади.
Бир муаллиф томонидан танловга тақдим этилган лойиҳалар сони чекланмаган.
Танловда тақдим этилган ижодий ишлар эсда қоларли бўлиши, ўзига хослиги, оригиналлиги ва ёрқинлиги, шунингдек, оддийлик каби мезонлар асосида сараланади.
Логотиплар универсаллик, уйғунлик, мазмуний зичлик, мослик ва боғлиқлик сингари талабларга ҳам жавоб бериши зарур бўлади.
Танлов ғолиблари онлайн сўров асосида танлаб олинади. Танлов шартлари ҳақидаги батафсил маълумотларни илова орқали билиб олиш мумкин.
Танловда қатнашиш учун тайёрлаган ижодий ишларни расмий электрон манзил — tanlov@uzbektourism.uz’га, «логотип» белгиси билан юбориш керак. Батафсил маълумот бу ерда.
Изоҳ (0)