23 май куни Шавкат Мирзиёев Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигида қатнашувчи давлатларнинг Шахсларни давлатлараро қидириш тўғрисидаги шартномаси бўйича Ўзбекистоннинг мажбуриятлари бажарилишини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарорни қабул қилди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» Telegram канали хабар берди.
Қарорга мувофиқ, Мажбурий ижро бюроси Шахсларни давлатлараро қидириш тўғрисидаги шартноманинг суд қарорларини ижро этишдан бўйин товлаётган шахслар жойлашган жойини аниқлаш қисми бўйича халқаро ҳамкорликни амалга ошириш бўйича ваколатли орган этиб белгиланди.
Эслатиб ўтамиз, мазкур шартнома 2010 йил 10 декабрда Москва шаҳрида имзоланган.
Изоҳ (0)