UFC собиқ чемпиони ирландиялик MMA жангчиси Конор Макгрегор россиялик жангчи Ҳабиб Нурмагомедов билан кечган жангдан сўнг содир бўлган тартибсизликларга изоҳ берди.
«Жанг тугади, ҳаммаси тугади. У ғалаба қозонди, уни ҳурмат қилган ҳолда табриклайман. Кўрамиз, кейинги сафар нима бўларкан?! Ишончим комил, Нурмагомедов билан яна жанг қиламан. Кел, буни яна бир марта амалга оширамиз», — деди Макгрегор.Эслатиб ўтамиз, мазкур жангда россиялик ғалаба қозонганди ва сеткадан сакраб ўтиб, ирландияликнинг мураббийларидан бирига ҳужум қилганди. Ўша вақтнинг ўзидаёқ Ҳабиб жамоаси аъзолари октагонда Конорга ҳужум қилди. Нурмагомедовнинг сўзларига кўра, Макгрегор жангдан олдин уни ҳақорат қилган. Шу сабабли ушбу ҳолат юзага келган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!