ФиФА Қатар мезбонлик қиладиган Жаҳон Чемпионати—2022 мусобақасида иштирокчилар сонини 48 тага ошириш ҳамда бир қанча учрашувларни қўшни мамлакатларда ўтказиш ғоясини маъқулламади. Бу ҳақда The Times хабар берди.
Ташкилот раҳбари Жанни Инфантино ушбу ғояни қўллаб-қувватлади, аммо амалда бу ташаббусни қўллаш жуда қийин.
Манбага кўра, 5 июнь куни Парижда бўлиб ўтадиган ФИФА конгрессида Инфантино 2022 йилги Жаҳон Чемпионатида 48 та эмас, балки 32 та жамоа иштирок этиши ҳақида расман эълон қилади.
2026 йили АҚШ, Канада, Мексика давлатларида ўтказиладиган мундиалда 48 та жамоа иштирок этиши мўлжалланмоқда.
«2022 йилда бўлиб ўтадиган Жаҳон Чемпионатида жамоалар сонини 48 тага ошириш эҳтимоли пасайди. Бу сиёсий ҳамда мантиқий жиҳатдан жуда мураккаб ва қийин вазифа ҳисобланади», — дейилади ФИФА манбасида.Ташкилот мусобақанинг бир нечта ўйинларини Саудия Арабистони, БАА ва Баҳрайнда ўтказишни режалаштираётган эди, аммо бу мамлакатлар Қатар билан дипломатик алоқаларни тўхтатган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)