Самарқанд вилояти ҳокимлигида Испаниянинг NIKAMI PTE LTD компанияси раҳбари Норберто Карина билан учрашув ўтказилди, деб хабар қилади ЎзА.
Испаниянинг дунёга машҳур мазкур компанияси қишлоқ хўжалигига ихтисослашган бўлиб, иссиқхона, балиқчилик ва томчилатиб суғориш каби фаолият йўналишлари билан шуғулланади. Дунёнинг турли мамлакатларида мазкур фирма билан ҳамкорликда корхоналар ташкил этилган.
Учрашувда жаноб Норберто Карина компания фаолияти ҳақида батафсил маълумот бериб, Самарқанд учун таклиф этилаётган инвестицион лойиҳаларга тўхталди.
Тадбирда Самарқанд вилоятида NIKAMI PTE LTD компанияси билан замонавий технологиялар асосида иссиқхоналар ташкил этиш, қишлоқ хўжалигида томчилатиб суғоришни йўлга қўйиш ҳамда балиқчилик соҳасида ҳамкорлик бўйича англашув меморандуми имзоланди.
Самарқандга ташриф давомида испаниялик меҳмонлар Самарқанд туманидаги «Оқ Амур балиқлари» масъулияти чекланган жамиятида бўлиб, корхона фаолияти билан яқиндан танишди.
Изоҳ (0)