«Қўқон-1912» клуби бош мураббийи Нўъмон Ҳасанов ўз аризасига биноан истеъфога чиқди. Бу ҳақда клубнинг расмий сайтида хабар берилди.
Жамоани вақтинчалик Азиз Тўхтабоев бошқариб туради.
Нўъмон Ҳасанов «Қўқон-1912»ни 2016 йилнинг 2-даврасидан буён бошқариб келаётган эди. Жамоа унинг қўл остида 2017 ва 2019 йилларда Фарғона вилоят ҳокими кубоги ғолиби бўлди. Шунингдек 2017 йилда Қўқон футболи тарихидаги энг узоқ мағлубиятсиз серияни такрорлади. Жамоа 2-турдан 13-тургача 11та ўйинда мағлубият нималигини билмади. «Қўқон-1912» жамоаси Тошкентда «Пахтакор», «Локомотив» жамоаларидан очко тортиб олишга эришди. Сафарда эса «Бунёдкор»ни мағлуб этди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)