«Боруссия Мюнхенгладбах» ҳужумчиси Торган Азар Дортмунднинг «Боруссия» клубига ўтди. Бу ҳақда дортмундликларнинг расмий сайтида хабар берилди.
26 ёшли бельгиялик клуб билан 5 йилга мўлжалланган шартнома имзолади (2024 йилнинг ёзига қадар). Шартнома шартлари ҳали ошкор қилинганича йўқ.
Аввалроқ Азарнинг ўзи Дортмунд клубига ўтиш истаги борлигини маълум қилганди. Шу билан бирга, томонлар трансфер нархи бўйича келиша олмаганди. Мюнхенгладбах клуби ҳужумчи учун 40 миллион евро талаб қилганди, дортмундликлар эса 25 миллион евро евро тўлашга тайёр эди.
Шунингдек, футболчига «Арсенал» ҳамда «Ливерпуль» клублари ҳам қизиқиш билдирганди. Якунига етган мавсум Бундеслигада Азар 33 та учрашув ўтказиб, 10 та голга муаллифлик қилди ва 10 та голли узатма берди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)